“Хавфсиз шаҳар” комплекси учун масъул вазир ўринбосари тайинланди

Миродил Сангилов давлатимиз раҳбари қарорига кўра Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Сангилов “Хавфсиз шаҳар” комплексини яратиш бўйича лойиҳани ўз вақтида ва кенг миқёсда, сифатли амалга оширишга масъул бўлади.