Набижон Касимов Ўзбекистоннинг Германиядаги Элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Германия Федератив Республикасидаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини тайинлади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Набижон Касимов Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси бўлди.

Мазкур тайинланишгача у Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси лавозимида ишлаган.

2017 йилнинг 23 октябрь куни Набижон Касимов Германияга жўнаб кетди, дея қайд этади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.