АҚШ элчиси билан учрашув

2017 йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Бўлиб ўтган суҳбатда ниҳоясига етаётган 2017 йил Ўзбекистон-АҚШ ўзаро ҳамкорликнинг якунлари ва 2018 йилда икки томонлама ҳамкорликни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Манба: “Жаҳон” ахборот агентлиги