Инвестиция жалб этиш динамикаси

Амалга оширилган ишлар: 2017 йил давомида давлат активлари сотилиши бўйича рўйхатга олинган 1336 та олди-сотди шартномалари бўйича 470,7 млн. АҚШ доллари ва 2 479,6 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилиши назоратга олинган. Шулардан, 15 та олди-сотди шартномалари хорижий инвесторлар билан тузилган.

Юқоридаги шартномаларга кўра, бажарилган инвестициялар умумий миқдори 149,0 млн. АҚШ доллари ва 1 155,9 млрд. сўмни ташкил этди. Инвестиция киритиш даврида 14470 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йилда 1336 та олди-сотди шартномаларидан 135 та шартнома бекор қилинди, 216 та шартнома бўйича инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилди ва қабул қилинди.

Ҳозирги кунда давлат активлари сотилиши бўйича рўйхатга олинган

985 та олди-сотди шартномалари бўйича 442,3 млн. АҚШ доллари ва 2 206,7 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилиши назоратга олинган. Мазкур шартномаларга кўра, бажарилган инвестициялар умумий миқдори 147,1 млн. АҚШ доллари ва 1 025,4 млрд. сўмни ташкил этди. Инвестиция киритиш даврида 9497 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Амалдаги шартномаларга кўра, йил бошидан инвесторлар томонидан

16,1 млн. АҚШ доллари ва 575,9 млрд. сўм инвестиция киритилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда киритилган инвестициялар ҳажми 40,4 млн. АҚШ доллари ва 594,3 млрд. сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида 216 та олди-сотди шартномалари шу жумладан, 95 та «нольь» харид қийматида тузилган шартномаларга асосан киритилган умумий миқдори 2,9 млн. АҚШ доллари ва 176,6 млрд. сўм миқдоридаги инвестициялар комиссия томонидан қабул қилинган ҳамда инвестиция ҳисобидан янги 4913 та иш ўринлари яратилган.

Шу билан бирга, йил бошидан 252,8 млн АҚШ доллари ва 1 021,6 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш шарти билан 465 та олди-сотди шартномалари расмийлаштирилган бўлиб, шундан 432 та паст рентабельли, иқтисодий ночор давлат активлари ва бўш турган бинолар «нольь» харид қийматида 252,8 млн АҚШ доллари ва 875,4 млрд. сўм инвестиция киритиш мажбурияти билан сотилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси