“Uzbek Tigers” 10 февралда “Cuba Domadores”дан реванш олади

Бокс бўйича WSВ – Бутунжаҳон бокс серияси йўналишининг VIII мавсумида “Uzbek Tigers” жамоаси гуруҳ беллашувларида Кубанинг “Cuba Domadores”, Венесуэлланинг “Veneszuela Caciques” ва Колумбиянинг “Colombia Heroicos” жамоалари билан куч синашишади.

Мазкур мусобақада жамоамиз илк учрашувни 10 февраль куни кубалик боксчиларга қарши ўтказади.
“Uzbek Tigers” ва “Cuba Domadores” беллашувида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган боксчилар билан танишинг:
57 кг: Жасурбек Латипов;
60 кг: Шунқор Абдурасулов;
69 кг: Маҳмуд Гаипов;
81 кг: Санжар Турсунов;
+91 кг: Баҳодир Жалолов.