“Uzbek Tigers” жамоаси сафарда мағлубиятга учради

[:UZ]Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсум гуруҳ босқичида “Uzbek Tigers” ва “Colombia Heroicos” ўртасидаги беллашув 2:3 ҳисобида якунланди. 

Икки жамоа ўртасидаги сўнгги учрашувда вазни 49 килограмм бўлган Мироншоҳ Ибрагимов ҳамда Мартинез Юбержен ўзаро куч синашди.

Шу тариқа “Uzbek Tigers” жамоаси сафарда 2:3 ҳисобида имониятни бой берди.

Энди боксчиларимиз мусобақанинг 5-6-турларини Венесуеланинг “Caciques Venesuela” жамоасига қарши ўтказади. Унда С1 ва С2 гуруҳ боксчилари иштирок этади. Бу жанглар 6-7 апрел кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтади.[:]